Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда TikTokни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

АҚШда TikTokни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Америкада Конгресснинг иккала палатасига TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқловчи, шунингдек, Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар назоратидаги медиа-компанияларга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини назарда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси тайёрланишига TikTok иловасидан америкаликларга нисбатан жосуслик қилиниши, уларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва дезинформацияларни тарқатишда фойдаланиш мумкинлигидан хавфсираш сабаб бўлган.

Шунингдек, янги қонун лойиҳаси Хитой ва Россия томонидан бошқариладиган ёки таъсири остидаги ҳар қандай ижтимоий медиа иловаларини тақиқлашга қаратилмоқда.

АҚШ айрим штатларида давлат хизматчиларига ўз компютери ва телефонида TikTok иловасидан фойдаланиш тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг