AҚШ Хитойнинг қайси ҳарбий технологиясидан хавотирда?
27 июлда ўтказилган синов Хитойнинг гипертовуш технологиясида эришган ютуқларини намойиш қилиб берди, деб ёзади Американинг «The Drive» нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, синов вақтида Хитойнинг гипертовушли самолётидан қандайдир жисм, эҳтимол, бошқариладиган ракета узилиб чиққан. Унинг мақсад ва вазифалари AҚШ учун номаълумлигича қолмоқда.
«Режали аппарат ёрдамида гипертовуш тезлигида фойдали юкламанинг атмосферада ажралиб чиқиши муҳим технологик ютуқдан далолат бериши мумкин», – деб ёзади газета.
Худди шундай синов ҳақида ўз манбаларига таяниб, ноябрь ойида Financial Times нашри хабар берган эди.
Ўша ойда AҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари генерал Жон Хайтен Хитойда гипертовушли ракета синовлари ҳақида маълумот берган.
Октябрь ойида генерал Хайтен Хитой гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишда Россиядан ўзиб кетганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter