«Apple» қурилмалари ўртача қанча умр кўради?
«Apple» гаджетларининг ўртача ишлатилиш муддати тўрт йилдан ошади. Бу ҳақда, «Asymco» таҳлилчиси Гораций Дедьенинг ҳисоб-китобларига асосланиб, «NV.ua» хабар берди.
Ўз таҳлилида Дедье «Apple»нинг очиқ маълумотларидан фойдаланди. У сотилган гаджетлар умумий сонидан (2,05 миллиард) бугунга қадар ишлатилаётганлари сонини (1,3 миллиард) айириб ташлади. Унинг аниқлашича, 750 миллион гаджет ҳозирда ишлатилмаяпти.
«Apple» техникаси умумий харидлари 2013 йил учинчи чорагида 750 миллион донага етганини инобатга олиб, Дедье компания гаджетларининг ўртача ишлатилиш муддати 4 йилу 3 ой деган хулосага келди.
Бу маълумотлар фойдаланувчилар гаджетларининг бозор янгиланишига нисбатан секинроқ алмаштирилишини намоён этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter