Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 13 смартфонлари тақдим этилди: ранглар, нархлар, функциялар (фото)

iPhone 13 смартфонлари тақдим этилди: ранглар, нархлар, функциялар (фото)

Фото: «iXBT.com»

Кеча, 14 сентябрь куни «Apple» компанияси янги iPhone 13 смартфонларини (Apple iPhone 13, iPhone 13 Mini, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max) тақдим этди

iPhone 13 пуштиранг, қизил, кўк ҳамда «қора тун» ва «юлдузли тун» рангларида чиқади.

Фото: «Канобу»

Янги туркум қурилмалар A15 Bionic процессорида ишлайди, дисплейи 6,1 дюймли бўлиб, Super Retina XDR технологияси қўлланилган.

Фото: «iXBT.com»

«Оддий» айфонларда камералар диагонал бўйлаб жойлашган.

iPhone 13 да энг кичик хотира эндиликда — 128 Гб., энг йириги — 512 Гб.

Ушбу смартфонларда киноэффект функцияси бор: ҳаракатланаётган одамни ҳам фокусда ушлаб турса бўлади. Бу функция фронтал камерада ҳам ишлайди.

Фото: «iXBT.com»

«Про-версиялар» — iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max да хотира сиғими 1 Тб.га етказилган. Ҳар икки моделда экран частотаси 120 Гц.гачани ташкил этади. Бу туркумнинг афзаллиги шундаки, учталик камерасида макросуратлар олиш мумкин, кадрларга эса реал вақт тартибида қўшимча муҳаррирларсиз ишлов берилади. Видеотасвирлар олиб бўлингандан сўнг ҳам фокусни ўзгартириш функцияси қўлланилгани эса янги смартфонларнинг яна бир устунлиги.

Фото: «iXBT.com»

«Apple» компанияси ишонтиришича, iPhone 13 Pro бошқа айфонлардан бир қувват олишда энг кўп ишлаб бериши билан ажралиб туради.

Нархлар:

  • iPhone 13 mini — $699
  • iPhone 13 — $799
  • iPhone 13 Pro — $999
  • iPhone 13 Pro Max — $1099.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг