«Apple» бозор қиймати $3 триллионлик илк компанияга айланди
3 январь куни бўлиб ўтган савдолардан сўнг «Apple»нинг бозор қиймати $3 трлн.га етди. Бу жаҳондаги барча компаниялар орасидаги ягона ва энг юқори кўрсаткич эканлиги ҳақида «Forbes» ёзмоқда.
$3 трлн. — жуда улкан қиймат, масалан, Буюк Британия ялпи иқтисодиётидан ёки Германия фонд бозоридан каттароқ.
Nasdaq биржа савдоларида (3 январь) «Apple»нинг битта акцияси қиймати $182,86 га чиқди ёки деярли 3 фоизга қимматлашди.
«Bloomberg» қайд этишича, «Apple» харидорларни жалб этган маҳсулотларнинг бетўхтов етказиб берилиши ортидан дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди. Эндиликда сармоядорлар бозорларнинг волатиллиги (ўзгарувчанлиги) шароитида бу компанияни нисбатан хавфсиз актив ҳисоблашмоқда, таъкидлаган «Bloomberg».
«Apple» бозор қиймати биринчи бўлиб 1 трлн. долларга етган компания (2018 йил). Унинг ортидан «Microsoft», «Amazon», «Alphabet» («Google» бош компанияси), «Facebook» техногигантлари ва Саудия Арабистонининг «Saudi Aramco» ($2 трлн.га баҳоланган дунёдаги илк компания) нефть компанияси бу поғонани ишғол этишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter