Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» асосчиларидан бири: Элон Маск ва «Tesla»га энди ишонмайман

«Apple» асосчиларидан бири: Элон Маск ва «Tesla»га энди ишонмайман

Возняк Элон Маскнинг сўзларига ва «Tesla»га ишонмай қўйган.

Фото: «NV.ua»

«Apple» асосчиларидан бири Стив Возняк Стокголмдаги бизнес-форумда «Tesla» раҳбари Элон Маскнинг сўзларига бошқа ишонмаслигини маълум қилди, деб хабар берди «Nv.ua».

«Мен энди Элон Маскнинг сўзларига ва «Tesla»га ишонмайман, бироқ ҳамон ушбу автомобилларни яхши кўраман», — дейди Возняк. Унинг фикрича, дунёдаги бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар мустақил бошқариладиган автомобиль соҳасида «Tesla»ни анча ортда қолдирмоқда.

Шунингдек, Вознякнинг маълум қилишича, «Tesla» хатолардан қочиш учун «сийқаси чиққан» тактикадан фойдаланган: «Компания машиналарнинг фақатгина бета-версиясини тақдим этаётгани сабаб масъулиятни ўз бўйнига олмайди. Ҳайдовчининг ўзи автомобилни назорат қилиши керак».

Вознякнинг «Tesla»га бўлган ишончини Маскнинг сўнгги баёнотлари буткул йўққа чиқарди. Маск 2016 йилнинг охирида компаниянинг барча автомобиллари мустақил бошқарилади, деган эди. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач, Маск ушбу санани 2017 йилнинг охирига кўчирди. 2017 йилнинг августида эса муддат 2018 йилнинг бошига кўчди. Декабрда эса у белгиланган вақт яна бироз чўзилиши мумкинлигини айтди.

Стив Вознякнинг сўзларига кўра, у «Chevy Bolt»ни маъқул кўради, бироқ узоқ йўлларга «Tesla»дан фойдаланади, чунки унинг аккумулятор қуввати кўпроққа етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг