«Apple» 2019 йилнинг энг яхши ўйин ва иловалари рейтингини тузди
«Apple» компанияси 2019 йилнинг энг яхши ўйин ва иловалари рейтингини тузди. Рўйхат компания расмий сайтида эълон қилинди.
«iPhone» учун иловалар орасида энг яхшиси дея фойдаланувчиларга фотосуратларни кутиш тартибида олишда кўмаклашувчи «Spectre Camera» топилди. «Айфон» учун энг яхши ўйин — «Sky: Children of the Light» квести.
«iPad» учун иловалар орасида скетчлар чизувчи «Flow by Moleskine» етакчи, ўйинлардан эса «Hyper Light Drifter» пешқадам бўлди.
«Mac» учун энг зўр илова — GRIS. У «Affinity Publisher» график маҳсулотида саҳифалаш учун дастурни ажратишда қўл келади.
«Apple TV» учун энг яхши илова сифатида кўрсатилган «The Explorers» ҳар бир фойдаланувчига сайёрамиз ҳақидаги фото ва видеоларини ўзаро улашишда кўмаклашади. 80-йиллардаги «Wonder Boy: The Dragon’s Trap»нинг янгиланган талқини шу йўналишда энг яхши ўйин бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter