«Apple» 14 ёшли ўқувчини мукофотлайди
«Apple» компаниясининг «FaceTime» иловасида ўтган ойнинг бошида нуқсон топилганди. Хатолик анча жиддий: «FaceTime» орқали қўнғироқ қилган киши нариги томондаги одам ҳали қўнғироқни қабул қилмасиданоқ уни эшитиши ва кузатиши мумкин эди. Бу ҳол гуруҳли қўнғироқлар функцияси билан боғлиқ бўлган.
Мазкур нуқсонни Аризона штатида яшовчи Грант Томпсон исмли ўн тўрт яшар фойдаланувчи топди ва унинг онаси бу ҳақида «Apple» ишлаб чиқувчиларига хабар берди. Шу тарзда дастурдаги камчиликлар бартараф этилди.
Гигант компания ушбу нуқсонни топган 14 ёшли ўсмирни «таълим олишига кўмаклашувчи» мукофоти билан тақдирлашини маълум қилди. Ҳозирча, мукофотнинг аниқ суммаси ошкор қилингани йўқ. Бироқ бу Грант Томпсоннинг коллеждаги таълими учун кетадиган харажатларни қоплаб бериш кўзда тутилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, одатда «Apple» ўз қурилмасидаги нуқсонларни топганларга 20 мингдан 200 минг долларгача ҳақ тўлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter