Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин

Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин

Фото: «Ferra.ru»

«Google» компанияси Android TV телевизорлари учун иловаларни масофадан ўрнатишни янаям қулайлаштирди, дейилади «Ferra.ru» хабарида. Ушбу ечим андроид-смартфонлар фойдаланувчиларига мўлжалланган.

Google Play иловалар дўконида  андроид-телевизорлар учун иловани бевосита смартфоннинг ўзидан ўрнатиш имконини берувчи опция пайдо бўлди: Install тугмаси тушувчи менюни чақиради ва унда айни пайтда ишлаб турган қурилмалар, жумладан, уланган Android TV қурилмалари кўринади.

Шунга ўхшаш функция Wear OS қурилмаларида иловаларни масофадан ўрнатишда қўлланилмоқда.

Таъкидлаш керакки, андроид-телевизорларда иловани ўрнатиш учун бу илова смартфонда ўрнатилган бўлиши талаб этилмайди.

Янги опция фойдаланувчилари сони ортиб бормоқда, катта эҳтимол билан тез орада бизга ҳам етиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг