Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андроид-смартфонлардан пул ўғирловчи вирус пайдо бўлди

Андроид-смартфонлардан пул ўғирловчи вирус пайдо бўлди

Фото: ЦСН

«ThreatFabric» ахборот хавфсизлиги компанияси андроид-смартфонлар учун хавфли Xenomorph вирусини аниқлади.

Ушбу вирус Fast Cleaner иловаси остида яширинган. Xenomorph смартфонга жойлашиб олганидан сўнг, бошқа иловаларнинг ойналарини очади, SMS-хабарларни ўқийди, умуман, фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини кузатувга олади. Сўнгра маълумотлар операторга (хакерга) сиздирила бошланади, кейинчалик булар қора бозорда сотувга қўйилиши мумкин.

Бироқ бу вируснинг энг хавфли жиҳати — фойдаланувчининг шахсий кабинетини бузиб кириб, ноқонуний транзакцияларни амалга ошириши, яъни шахсий ҳисобдаги пулларни ўзлаштиришидир.

Xenomorph шу пайтгача 50 мингдан ортиқ қурилмани зарарлашга улгурган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг