Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити университети ва «Huawei» компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди (фото)

Амити университети ва «Huawei» компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«Huawei» глобал ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ускуналари ва гаджетларни етказиб берувчи етакчи компания ҳисобланиб, дунёнинг 170 мамлакати ва деярли барча минтақаларида ўз фаолиятини олиб боради.

Ҳамкорлик доирасида Амити талабаларига «Huawei»нинг «Seeds for the future» лойиҳасида қатнашиш имконияти яратилди. Лойиҳада иқтидорли талабаларнинг компания бош штаб-квартирасида амалиёт ўташлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, талабалар билан тажриба ва билим алмашиш учун семинарлар, амалиётлар, бизнес учрашувлар ўтказиш каби муҳим режалар кўзда тутилган.

Ушбу меморандум талабалар учун жуда катта имкониятлар эшигини очиб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг