Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТни ривожлантиришга масъул ходимлар уч йилда бир марта аттестациядан ўтади

АКТни ривожлантиришга масъул ходимлар уч йилда бир марта аттестациядан ўтади

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Тартибга кўра, ташкилотларининг ахборот технологияларини ривожлантириш учун масъул бўлган бўлинмалари ходимлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши лозим.

Аттестациядан қуйидаги шахслар ўтказилмайди:
— ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки йилдан кам бўлган иш стажига эга бўлган шахслар;
— ҳомиладор аёллар, болани икки ва уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, улар ишга чиққандан кейинги биринчи йил давомида;
— узоқ даволаниш ўтаётган ходимлар;
— республика ва чет эл давлатларига ўқув муассасаларида ўқишга, қайта тайёрлаш
ва малака ошириш курсларига юборилган ходимлар;
— муайян ишларни бажариш учун муддатли меҳнат шартномаси шартларида ишлайдиган шахслар;
— 18 ёшга етмаган шахслар;
— энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган шахслар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг