Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигида долзарб масалалар муҳокама қилинди

АКТ вазирлигида долзарб масалалар муҳокама қилинди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 22 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг долзарб вазифаларини ижро этишга бағишланган йиғилиш видеоконференцалоқа орқали ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Вазирликнинг марказий аппарати, тизимдаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек, видеоконференцалоқа орқали Вазирликнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари, тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Фото: «Mitc.uz»

Йиғилишда мазкур Фармон қабул қилиниши ва унга асосан «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясининг тасдиқланиши Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттиришда дастуриламал бўлиши алоҳида айтиб ўтилди.

Фармонга мувофиқ 2020-2022 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида олиб борилаётган чораларни кучайтириш талаб қилган бир қатор долзарб йўналишлар ҳам кўрсатилди. Республикамизда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш, электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, почта соҳасини модернизациялаш, IТ тадбиркорлар ва IТ стартаплар учун кенг имконият яратиш, вазирлик тизимдаги ўқув муассасалари фаол иштирокини таъминланган ҳолда IТ кадрларни тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг