АКТ вазирлиги ходимлари тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишда салмоқли ҳисса қўшган АКТ вазирлигининг бир қатор ходимлари «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Тақдирлаш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов иштирок этди.
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишонлари Мудофаа вазирлиги маъсуллари томонидан тақдим этилди.
Тақдирланганлар рўйхати:
- Жамол Махсудов – Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари;
- Назиржон Ҳасанов – «Ўзбектелеком» АК бош директори;
- Жаҳонгир Арипов – «Ўзбектелеком» АК бош директорининг ўринбосари;
- Мардон Бердиқличев – «Ўзбектелеком» АК бош директорининг ўринбосари;
- Даврон Жабборов – «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» филиали директорининг биринчи ўринбосари;
- Махсум Маҳмудов – «Unicon.uz» – Фан техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директори;
- Эмил Гимранов – «Ягона интегратор – «UZINFOCOМ» МЧЖ бош директори;
- Зарина Юлдашева – «Ягона интегратор – «UZINFOCOМ» МЧЖ таҳлил ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter