Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири соҳа ходимларини мукофотлади

АКТ вазири соҳа ходимларини мукофотлади

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 7 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами муносабати билан вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун карантин талабларига риоя қилган ҳолда тақдирлаш маросими ташкил қилинди.

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов соҳада самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган 88 нафар ходимнинг 4 нафари «Моҳир алоқачи», 38 нафари «Фахрий ёрлиқ», 46 нафари «Ўз касбининг устаси» каби соҳанинг фахрий унвонлари билан тақдирланганини айтиб ўтди.

Вазир ўз сўзида, бугунги кунда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган оқибатларни бартараф этиш, унинг тарқалишининг олдини олиш, умуман олганда ушбу касалликка қарши кураш кечаётган бир даврда ҳамда, 2020 йил 27 апрел куни Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат ва 1 май куни Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатида телекоммуникация тармоқларининг қайта ишлашига ўз ҳиссасини қўшган ходимларнинг ўрни беқиёс бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, соҳада фаолият юритаётган барча ходимларни касб байрами билан муборакбод этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг