АКТ вазири «Telecom innovations» қўшма корхонасида бўлди (фото)
Тадбиркорлик мамлакат иқтисодини кўтаришда катта аҳамиятга эга. Айниқса, бу фаолият давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйилса, янада самарали бўлади.
Ахборот-технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ҳам халқ эҳтиёжи ва бозоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қанча корхоналар бор. Жиззах ва Навоий вилоятларидаги иқтисодий зоналарда оптик толалали кабел, смартфон, ақлли соат каби талабгир маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ана шундай корхоналардан бири «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасидаги «Telecom innovations»қўшма корхонасидир.
Бугун, 8 апрель куни Навоий вилояти, Кармана туманидаги 2-мактабга Президент совғаси —«Спарк» автомашинаси топшириш маросимига келган АКТ вазири Шуҳрат Содиқов «Telecom innovations» корхонасида ҳам бўлди.
Соҳа раҳбари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, корхона мутахассислари билан тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, маҳаллий ва ташқи бозорга чиқариш юзасидан суҳбатлашди.
— Бу ерда моноблок компютерлар, смартфонлар, айниқса, аҳоли эҳтиёжига кўра электр жиҳозлари, лед-панеллар, роутерлар ишлаб чиқарилаётгани қувонарли, — деди Шуҳрат Содиқов. — Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳа корхоналари ҳам тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар сонини янада кўпайтиришлари зарур.
Шуҳрат Содиқов корхонада меҳнат қилаётган ёш ходимлар билан ҳам суҳбатлашди, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter