АКТ вазири ўринбосари халқаро юридик форумда иштирок этди

22-23-апрел кунлари Тошкент шаҳрида «Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтди. Форумда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос ҳам иштирок этди.
Форумнинг мақсади – ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, халқаро ҳуқуқ ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли юридик ислоҳотлардан хабардор қилишдир.
Шунингдек, форум доирасида давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалалари бўйича давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter