Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукус шаҳрида ихтисослаштирилган IT мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Нукус шаҳрида ихтисослаштирилган IT мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Мактабнинг очилиш маросимида видеоконференция орқали Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Пекос, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги масъул раҳбар ва ходимлари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этишди.

Мактабда замонавий информатика ва робототехника хоналари, рақамли кутубхона ташкил қилинди. Хоналар замонавий компьютер техникалари ва интерактив сенсорли доскалар билан жиҳозланди.

Илм масканидаги бу каби имкониятлар ихтисослаштирилган мактабнинг самарали фаолият юритишида, ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Тантанада «Бир миллион дастурчи» йирик лойиҳаси доирасида Топ-100 таликка кирган ўқитувчиларни, Nanodegree гранти соҳиблари ва ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчиларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг