Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Бинали Йилдирим билан учрашди

АКТ вазири Бинали Йилдирим билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 24 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим билан учрашди.
 
Учрашув доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, шу жумладан, ҳамкор давлатларда рақамлаштириш жараёнларини жаддалаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва Туркий кенгашга аъзо давлатларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
 
Бинали Йилдирим Ўзбекистон билан дўстона сиёсат олиб бориш, Туркий кенгаш аъзолари бўлган бошқа мамлакатлар билан турли соҳаларда, жумладан, АКТ соҳасида ҳам мустаҳкам ва самарали алоқаларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
 
Учрашув якунида томонлар маҳаллий IT-компанияларнинг Туркий кенгаш ҳудудида фаолиятини кенгайтириш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар бозорида маҳаллий компаниялар билан бизнес ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг