Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири «Андижон Швейцарияси»да ёшлар билан учрашди (видео, фото)

Кеча, 27 май куни Хонободда «Вазир, ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Вилоятнинг энг сўлим гўшаси — «Хонобод» саноторийсида «АйТи» соҳасига қизиққан ўқувчию талабалар йиғилишди. Улар билан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳамда Хонобод шаҳри ҳокими Машъал Тожибоев учрашди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга йўллаган нутқи ҳамда ўтган йилда АКТ вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар акс этган қисқа видеолавҳа намойиш қилинди. Шундан сўнг шаҳар ҳокими Машъал Тожибоев сўзга чиқиб, бундай учрашувлар ёшларга яхши мотивация беришини таъкидлаб, АКТ вазирлиги билан доимий ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини  билдирди.

Фото: «Xabar.uz»

— Азиз Хонобод ёшлари, — дея сўз бошлади АКТ вазири Шуҳрат Содиқов. — Президентимиз «Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман», деб ёшларга катта ишонч билдирган. Мана бугун биз ҳам — вазирлик жамоаси сизлар билан мулоқот ўтказгани, қалбингизга қулоқ солиб, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, уларни ҳал қилиш учун келдик. Сизнинг ҳаётингизда қандай ўзгаришлар содир бўлмоқда? Сизларни қандай муаммолар қийнайди? Қандай ютуқларга эришдингиз ва келажакдаги режаларингиз қандай каби масалаларни ўртоқлашишга тайёрмиз.

Долзарб масалалар бўйича саволлар бериб мени, шаҳар ҳокимини, «АйТи» соҳаси ташкилотлари раҳбарларини ўйлашга мажбур қилинг. Қолаверса, яхши-яхши таклифлар бериб, соҳамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам фаол иштирок этинг. Бугунги мулоқот майдончасидаги учрашувимиз натижадорлиги бевосита Сизу-бизга боғлиқ.

Фото: «Xabar.uz»

АКТ вазири ёшларни таълим олиш ва касб ўрганишга чорлади.  Бунинг учун  «айти» йўналишидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари, Тошкент шаҳридаги ИНҲА ва Амити университетларида барча шароитлар мавжудлиги, касб ўрганиш учун эса 130 дан ортиқ Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Тадбирнинг савол-жавоб қисмида хонободлик ёшлар фаоллик кўрсатишди. Ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ғояларни ўртага ташлашди.

Фото: «Xabar.uz»

АКТ вазири Ш.Содиқов ёшларнинг баъзи таклифларини амалга ошириш учун учрашувда қатнашаётган соҳа ташкилотларини бириктириб қўйди ва ижроси назоратини ўзим олиб бораман, деди. 

Фото: «Xabar.uz»

Мулоқот якунида энг яхши савол, ғоя, таклиф берганлар ва энг ёш иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг