Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5G-тармоқ жорий этиш учун «10 мамлакат иттифоқи»ни тузиш таклиф этилди

5G-тармоқ жорий этиш учун «10 мамлакат иттифоқи»ни тузиш таклиф этилди

Фото: «The Verge»

«The Times» газетаси хабарига кўра, 5G ва бошқа технологияларни жорий этишнинг «муқобил йўли»ни яратиш мақсадида Лондон Вашингтонга 10 мамлакатдан иборат альянс (D10) тузиш таклифини киритди.

Мақсад бу борада Хитойга қарам бўлиб қолмаслик. Британ ҳукумати иттифоқ «Еттилик мамлакатлари» (G7), Австралия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан иборат бўлишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон умуман ҳар жабҳада Хитой таъсирига тушиб қолмаслик чораларини қидирмоқда. «The Times» хабар беришича, у мутахассисларга мамлакат тиббий ва бошқа энг муҳим стратегик маҳсулотлар билан ўзини-ўзи таъминлаши учун режа ишлаб чиқишни топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг