Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«22 августда Ойга учамиз» — Митькин

«22 августда Ойга учамиз» — Митькин

«Луна-25» миссиясига ҳозирлик.

Фото: «Известия»

Постсовет Россиясида Ойга илк парвоз шу йилнинг 22 августида амалга ошади. Лавочкин номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг электр тизимлари бўйича бош директор ўринбосари Александр Митькин матбуот анжуманида шундай деди:

«18 июль куни Шарқий (Восточный) космосдромга жўнаймиз ва 22 августда Ойга учамиз».

«Луна-25» миссиясининг бортига одам олмаган космик кемаси «Восточный» космодромидан учирилади. Бу автомат станция, унинг воситасида Ойнинг жанубий қутбида юмшоқ қўниш амалга оширилиб, контактли тадқиқотлар ўтказилади.

Иккинчи миссия — «Луна-26» 2024 йилда Ойнинг картографиясини яратиш учун учирилади. Грунтни тадқиқ қилувчи «Луна-27» эса 2028 йилда парвоз қилади.

«Луна» сайёралараро автомат станциялари (САС) лойиҳаси собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқилган. Уларнинг ёрдамида Ойни тадқиқ қилиш дастурлари 1958 йилда бошланган. Шу пайтгача барча САСлар Бойқўнғир (Қозоғистон) космодромида амалга оширилган. 1977 йили Ойга Луноход-3 ни етказиши керак бўлган «Луна-25А» лойиҳаси бекор қилиниб, дастур тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг