Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йил учун субсидия кимларга ва қай тартибда берилади? (видео)

Жорий йилнинг 1 мартидан 2021 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга субсидиялар ажратиш жараёнлари бошлаб юборилди.

Қуйида сиз субсидия нима, кимларга берилади, уни олиш учун қандай маълумотлар тақдим қилиниши керак, шунингдек, қаерга мурожаат этилиши тўғрисидаги саволларга жавоб топасиз.

Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.

Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Бунда қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Шаҳарларда эса дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида маблағ тўланади.

Тошкент шаҳрида биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

  • Бу турдаги субсидиялар фақатгина 18 ёшдан ошган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол ёшларга ва шу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
  • Фуқаро меҳнат мигранти бўлса, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.
  • Субсидия ариза топширган ҳар бир талабгорга берилавермайди.

Бунда масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия тегишли мезонлар асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққоний эканини баҳолайди.

Жумладан,

ички ишлар ва молия вазирлиги,

давлат солиқ инспекцияси,

бандликка кўмаклашиш маркази,

кадастр корхонаси,

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши,

туман (шаҳар) ҳокимликлари,

иштирок этувчи тижорат банклари масъул давлат ташкилотлари этиб белгиланган.

  • Баҳолашда талабгор ва унинг оиласи даромади, турар-жой мақоми, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинaди.
  • Юқори балл тўплаган аризачиларга субсидия берилади.  
  • Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки my.gov.uz  портали орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин.

Субсидия олиш қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– паспорт;

– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

– доимий яшаш  жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

– доимий  яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган дромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси). 

Диққат! Субсидия олишда энг қулайи – Электрон ҳукуматнинг my.gov.uz портали орқали ариза юбориш.

Ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўз танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз!

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати: 2021 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача. Бу муддат ўтганидан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг