2020 йилнинг энг бой TikTok блогерлари рейтинги эълон қилинди
«Forbes» 2020 йилнинг энг бой TikTok блогерлари рейтингини эълон қилди. Рўйхатни тузишда охирги бир йил мобайнида ушбу ижтимоий тармоқ орқали пул ишлай бошлаганлар ҳисобга олинган.
Рейтингга киритилганларнинг барчаси ёшлар (жами етти нафар) ва улар АҚШ ҳамда Канада фуқаролари. Ҳаммаси ўз блогларида кўнгилочар видеоларни жойлаштириб боришади.
Рейтингда биринчи ўринни 19 ёшли Эдисон Рэй (Истерлинг, Луизиана штати, АҚШ) эгаллади. Бу қиз атиги 12 ой давомида TikTok ёрдамида қарийб 5 миллион доллар ишлади. Унинг обуначилари сони 54 миллион нафардан зиёд.
Иккинчи ва учинчи ўринларда ҳам қизлар — лос-анжелеслик опа-сингил Чарли ва Дикси Д'Амелиолар. Чарли 12 ойда 4 миллион доллар ишлаган бўлса, Дикси салкам 3 миллион ишлаган.
Тўртинчи ўринда ҳам қиз бола, қолганлари йигитлар...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter