Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«103.Meddata» – тез ёрдамни янада тезлатади (фото)

«103.Meddata» – тез ёрдамни янада тезлатади (фото)

Фото: Xabar.uz

Тез тиббий ёрдам қанча тез бўлса, шунча яхши. Биринчи ёрдам кўрсатишни янада тезлаштириш, бу тизимда ахборот технологияларни қўллаш бугунга келиб янада долзарблашиб бормоқда. Тез тиббий ёрдамнинг қанчалик вақтида етиб бориши инсон тақдири билан боғлиқ. Шу сабабли ҳам республикамиздаги барча тез тиббий ёрдам марказлари замонавий технологиялар билан босқичма-босқич таъминланмоқда.

Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам хизмати мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институти, «BePro» Дастурчилар маркази ёрдами ва ҳамкорлигида «Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» қўнғироқларни қабул қилиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш, маълумот алмашиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларини бошқариш бўйича шошилинч тиббий ёрдамнинг марказлаштирилган ахборот тизими курси йўналишида ўқитилди. Бугун, 10 ноябр куни шу курсларни тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда «BePro-дастурчилар маркази» МЧЖ ҳомийлигида «103.Meddata» автоматлаштирилган бошқарув тизимида фаол ишлагани учун Тез тиббий ёрдам подстансияларига сертификатлар ҳамда совғалар топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, «BePro-Дастурчилар маркази» МЧЖ бош директори Абдувоитжон Ғафуров ва бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан «103.Meddata» автоматлаштирилган бошқарув тизими учун қуйидагиларни таъминлашга имкон берадиган дастурий-аппарат комплекс жорий этилган:

  • Қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни бошқаришнинг самарали механизми;
  • Тез тиббий ёрдам автомашиналарини бошқаришни назорат қилиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;
  • Диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;
  • Ягона маълумотлар базаси шакллантириш;
  • Қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;
  • Ҳисобот ҳужжатларини яратиш, кўриш имкониятлар яратилди.

Ҳамкорлик натижасида Тез ёрдам хизмати янада замонавийлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг