Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 мингта «iPhone»дан 1 килограмм олтин ажратиб олинади (видео)

100 мингта «iPhone»дан 1 килограмм олтин ажратиб олинади (видео)

Foto: «MacDigger»

«Apple» ўзининг атроф-муҳит ҳимоясига бўлган эътибори билан ҳам машҳур бўлиб, у қайта ишлаш технологиясидан кенг ишлатади. 2016 йилдан бери эски «iPhone»ларни утилизация қилишда «Лиама» роботидан фойдаланиб келган бўлса, эндиликда унинг ўрнини янги машина — «Daisy» эгаллади, деб хабар берди «Лайфхакер».

Робот фойдаланувчилар томонидан топширилган эски «iPhone»ларни утилизация қилиш ва ундан олинган эҳтиёт қисмларни кейинги гаджетларда ишлатиш учун ажратиб олиш билан шуғулланади. «Daisy» бу ишни одамлардан кўра тезроқ баражади. Робот «iPhone»нинг тўққизта моделини фарқлай олади ва бир дақиқадан камроқ вақт ичида учта смартфонни «сочиб ташлайди».

Машина нафақат эски гаджетларни бўлакларга бўлади, балки автоматик равишда материалларни ажратиб, қайта ишлашга юборади. «Daisy» ҳар 100 мингта «iPhone»дан салкам 2 тонна алюминий, бир килограммга яқин олтин, саккиз килограмм кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг