Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

YouTube портлаган кун...

YouTube портлаган кун...

«2012» филмидан кадр.

Роппа-роса 10 йил илгари, 2012 йилнинг 21 декабрида дунёнинг кўплаб нуқталарида қиёмат юз беришини кутишарди. Ушбу сана узун ҳисоблашга асосланган мезоамерика тақвимининг энг сўнгги — 5125-йилининг охирги куни сифатида кўрилган.

«Қиёмат куни» оммавий маданият вакиллари учун теша тегмаган мавзу эди, масалан, кўплаб кинолар олинди («Апокалипсис», «2012» ва ҳоказо) майялар ва Марказий Американинг тубжой аҳолиси маданиятига қизиқиш ошиб, бу жойларга сайёҳлар оқиб келишни бошлади.

Ўша куни қиёмат юз бермади...

Бироқ худди шу куни YouTube ва интернет тарихида илк марта томоша қилишлар сони 1 миллиарддан ошган видеоклипнинг номи маълум бўлди. Бу бутун дунёни рақсга туширган жанубий кореялик хонанда PSYнинг «Gangnam Style»қўшиғи эди.

Орадан 10 йил ўтди, ютубда 1 миллиарддан кўп томоша қилинган роликлар сони ҳозир нақ 342 та. Улар орасида энг кўп «Baby Shark Dance» видеоролиги кўрилган — 11 млрд маротаба! Бу сайёрамиз аҳолиси сонидан 3 миллиардга кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг