Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта синфларда фанлар миқдори камайтириляпти

Катта синфларда фанлар миқдори камайтириляпти

Фото: Xabar.uz

Президент йиғилишида юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига «кимё – биология», «математика – физика», «математика – чет тили», «она тили ва адабиёт – чет тили» фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг