Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги петиция: Ўзбекистонда мактаб директорлари сайловини жорий этиш таклиф қилинди

Янги петиция: Ўзбекистонда мактаб директорлари сайловини жорий этиш таклиф қилинди

Фото: «13-dimi.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига мактаб директорлари сайловини жорий этиш ҳақидаги петиция жойлаштирилди.

Мурожаат муаллифининг қайд этишича, мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда таълим ва тарбия учун асосий жавобгар ва масъул шахслардан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда, гарчи муносиб билим, тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаса ҳам мактаб директорлиги лавозимига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ўзлари истаган шахсларни тайинлаганига гувоҳ бўлинмоқда.

«Бу албатта, фарзандларимизнинг тарбиясида ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш учун Халқ таълими вазирлиги ҳузурида кўп йиллик тажрибага эга, ҳалол, фахрли педагоглардан иборат таркибда Кенгаш тузиш лозим. Бу, ўз навбатида, Кенгаш томонидан номзодларни кўриб чиқиш ва директорликка муносиб номзодни сайлаш имкониятини яратади», дейилади мурожаатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг