Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТМларга қабул квоталари сони маълум бўлди

ОТМларга қабул квоталари сони маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ёзди.

Унга кўра:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар;

кечки таълим шаклига – 1 985 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг