Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўқув йилида 650 116 нафар бола 1-синфга боради

Янги ўқув йилида 650 116 нафар бола 1-синфга боради

Фото: Xabar.uz

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли таълим вазирликлари билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда ҳамда тегишли тавсиялар берилмоқда.

Хусусан, Халқ таълими муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталадиган бўлсак, тизимдаги таълим муассасаларида шароитларни яхшилаш, уларни янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 135-сонли буйруғи билан ҳаракатлар дастури тасдиқланиб, ижрога йўналтирилган.

Мазкур дастурга кўра мактабларни янги ўқув йилига тайёрлашнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланган:

— Ўқув биноларини таъмирлаш ва мактаб ҳудудини ободонлаштириш;
— Синфларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
— Ўқувчиларни дарсликлар, ўқитувчиларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
— Ўқув жараёнининг педагогик ва методик таъминотини яхшилаш;
— Ўқув жараёнида АКТ дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
— Таълим сифатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилиши бўйича ҳудудларнинг режа-графиги тасдиқланган. 2020 йилда республика бўйича жами 84 872 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 315 та мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2020-2021 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул жорий йилнинг июл-август ойларида режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра янги ўқув йилида 650116 нафар болалар 1-синфга қабул қилиниши кутилмоқда. Анъанага кўра улар учун «Президент совғаси» сифатида ўқув жиҳозлари ва дарсликлар берилиши режалаштирилган.

2020 йил 15 июндан ўқувчилар учун «Online repetitor», «Online to'garak», ўқитувчилар учун «Online kasbiy rivojlantirish» йўналишларида телевизион машғулотлар эфирга узатилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг