Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий дипломларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Хорижий дипломларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

— Мен диплом нострификация қилиш учун ҳужжатларимни топширган эдим, карантин сабабли имтиҳон қолдирилди, имтиҳонлар қачон ўтказилиши аниқ бўлдими?
— Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тестларни дастлабки босқичини синов тариқасида пойтахтимизга яқин ҳудудларда ўтказиш белгиланди. Унга кўра тест ўтказиладиган кунлар жорий йилнинг 18 июн куни бошланади. Имтиҳон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биносида бўлиб ўтади.

Имтиҳонда «Ҳуқуқшунослик», Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказилади.

Инспекция томонидан имтиҳонда иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатга пойтахтимиз Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади. Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган аризалар асосида кейинги босқичларда эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда ҳудуднинг ўзига борган ҳолда тестларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг