Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчдаги боғчада болалар калтакланмоқда

Урганчдаги боғчада болалар калтакланмоқда

Фото: «glavred.info»

Хоразм вилоятининг Урганч туман марказида жойлашган 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси С.Султонова кейинги 10 кун давомида болаларни калтаклаб келган.

Тарбиячига нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган оналар видеокузатувга муҳрланган тасвирларни далил сифатида келтирмоқда. Унда тарбиячи болаларни калтаклаётган ҳолати акс этган.

С.Султонова муассасанинг 4 яшар болалар гуруҳига тарбиячилик қилади. Видеотасвирларда у болаларни чизғич билан уриши, қаттиқ чимчилаши, шунингдек, овқат бермасдан, соатлаб телефонда гаплашиб ўтириши акс этган.

«Xorazm new» ахборот телеграм канали бугунги хабарларини «Давлат боғчаларида бундай тарбиячи бизга керакми? Нима, болаларни, калтаклаш учун боғчага берамизми?  Халиям бизда камера бор. Ҳеч бир расмий ташкилот бу бўйича фикр билдирмабди, яна айтаман, бундай тарбиячилар бизга керакми?» деган иддаолар билан бошлаган.

Одилбек Неъмат

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг