Тошкентда президент мактаби қуриш ишлари бошланди
Илк президент мактабларини қуриш ишлари Нукус ҳамда Хива шаҳрида бошланган эди. Айни пайтда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳам Президент мактабининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида Прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв «Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, Прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.
Президент мактабларига қабул Халқ таълими вазирлиги томонидан юртимиз таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади. Мактабнинг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса ҳар бир Президент мактабининг 5-10-синфларига жами 144 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.
Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишига кўра айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter