Тест саволларини расмга олиб тарқатган абитуриентлар натижаси бекор қилинади
Айни дамда АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Анжуманда интернетда тест саволларининг тарқалиб кетиши масаласи кўтарилди.
«Тест синовларига телефон олиб кириб, саволлар китобини тарқатиб юборилган ҳолатлар учрамоқда.
Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади», — деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куниёқ кимё фанига оид тестлар тармоқда «айланган» эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter