Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таътил сўнгги қўнғироқсиз бошланди

Таътил сўнгги қўнғироқсиз бошланди

Фото: «News.tj»

Тожикистонда бугун, 7 июнь куни барча мактабларда ўқув йили тугади. Лекин сўнгги қўнғироқлар чалинмади. Бу ҳақда «Ca-news.org» хабар бермоқда.

Мамлакатдаги барча мактабларда ўқувчилар ёзги таътилга сўнгги қўнғироқсиз чиқиб кетишди.

Тожикистон таълим ва фан вазири қарорига биноан 2017—2018 ўқув йили сўнгги қўнғироқсиз якунланган.

Аввалроқ бир мактабда ўқитувчилар ўқувчиларга 7 июнь куни оддий формада мактабга келишларини буюрган.

Тожикистонда охирги марта 2009 йили 25 май куни сўнгги қўнғироқ чалинган эди. Кейинроқ бу тадбир май ойининг сўнгги санасига, сал ўтиб эса июнь ойининг бошига кўчирилган эди.

2016 йил 24  май куни Тожикистон таълим ва фан вазири Нуриддин Саид барча мактабларда сўнгги қўнғироқ нишонланмаслиги тўғрисидаги қарорга имзо чеккан эди. Шундан бери барча мактабларда биринчи ва сўнгги қўнғироқларнинг овози эшитилмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг