Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим ва касб-ҳунар – Андижонда янги тажриба

Таълим ва касб-ҳунар – Андижонда янги тажриба

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари Андижон туманидаги 55-мактаб фаолияти билан танишди ва таълим билан биргаликда турли касб-ҳунарга ўргатиш бўйича йўлга қўйилган тажриба билан танишди.

Ушбу тажриба бежизга 55-мактабда йўлга қўйилмаган. Мактаб 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йили 60 га яқин битирувчидан атиги 2 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кира олган.

Шу боис мактабда таълим сифатини яхшилаш билан биргаликда бўш турган ертўла қисми тадбиркорларга ажратилиб, 14 та хонада тикувчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак ишлаб чиқариш, мебелчилик, косибчилик ва қандолатчилик йўлга қўйилди. Ўқувчилар мактабдан сўнг ўзларига маъқул бўлган ҳунарни ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.

Эътиборли томони, мактаб ҳовлисида нонвойхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш, электротехника, типография, компьютер хизмати ва сартарошлик хизмати ташкил этилган. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари дарсдан кейин ишлаб, ҳунар ўрганмоқда.

Шу билан бирга 55-мактабда таълим сифатини оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Синф хоналари замонавий услубда жиҳозланди ва қўшимча ўқитувчилар олиб келинди. Айни вақтда мактабда француз тилини чуқурлаштирган ҳолда ўтиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг