Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда (2-мақола)

Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда (2-мақола)

Фото: «Gazeta.uz»

Ҳурматли Шуҳрат Исмоилов домла.

Сиз мен ёзган мақолани тўлиқ ўқиб чиқмасдан, мантиқий хулоса чиқармасдан, анча мантиқий масалалар келтиришга улгурибсиз. Яна мактаб дарслигига ўша профессор «кўзи» билан қараб, абстракцион фикрлар билан бойитибсиз.

Юзга яқин тажрибали ўқитувчилар қўллаб-қувватлаган фикрни (балки баъзилари қарсак чалиб ўтиргандир) тўрт юз мингдан ортиқ ўқитувчи амалда муваффақият билан қўллай олишига ҳам ўзингизни ишонтира олибсиз.


Мавзуга доир:
Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда (1-мақола)


Мен мақоламни шунчаки зерикканимдан эмас, президентимиз таъкидлаётганидек, юракдан ачиниб ҳис қилганим учун ёздим. Менинг фикримча, юқоридаги мавзулар олий ўқув юртларида ўргатилиб, ўқувчининг мантиқий билим кўникмасини ривожлантириш учун эса ёшига мос материалларни танлаш мақсадга мувофиқдир.

Мактаб математикаси реалликни, тўғрироғи, ҳисоб-китобларга асосланган мантиқий масалаларни қамраб олгани маъқул. Ўқувчига аниқ, содда ва лўнда мавзуларни тушунтириш орқалигина унинг фикрлаш қобилиятини ўстириш мумкин. Бундай муаммоларда муҳтарам президентимиз фикрларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини рўкач қилиш шарт эмас.


Мавзуга доир:
«Нега мантиқ?» ёхуд «Математика-10» дарслигининг 1-қисми ҳақида баъзи мулоҳазалар


Президентимиз фарзандларимиз тақдирини бизга, яъни таълим ҳодимларига ишониб топширган экан, шу ишончни оқлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Дунё цивилизациясида ўз ўрнимизни топишимиз учун биз коррупциядан, сохтакорлик, кўзбўямачилик иллатларидан воз кечишимиз керак.

Нега ўтмишдаги таълим системасига қора чаплаб, мантиқсизга чиқараяпсиз? Қачон қутуламиз бундай иллатлардан?! Салоҳиддинов, Сирожиддинов, Қори Ниёзийлар ўша даврнинг дунё таниган олимлари-ку? Ваҳоланки, сиз ҳам ўша даврда таълим олгансиз. Европа, Америка, Малайзия, Сингапур масаласига келсак, биз уларга эмас, улар бизга ҳавас қиладиган жиҳатлар ҳам бор. Фарзандларимизга илм-фаннинг тамал тошини қўйган буюк алломаларимиз Хоразмий, Беруний, Улуғбеклар билан фақат фахрланмасдан, уларга муносиб фарзанд бўлиш ҳам кераклигини уқтиришимиз лозим. Бунинг учун ура-уралар, олди-қочди гаплар керак эмас.

Муроджон Хўжаниёзов,
математика фани ўқитувчиси.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг