Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар янги тартиб бўйича қанча стипендия олади? (жадвал)

Талабалар янги тартиб бўйича қанча стипендия олади? (жадвал)

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 31 январдаги қарори билан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилгани хабар қилинганди.

«Ҳуқуқий ахборот» каналига кўра, қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:

  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);
  • семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;
  • семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди  (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари учун талабаларнинг ўзлаштириш баҳоларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган стипендиялар миқдори белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг