Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талаба ўз хоҳишига кўра ўқишни онлайн давом эттириши мумкин

Талаба ўз хоҳишига кўра ўқишни онлайн давом эттириши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилган. 

«Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор».

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 16 ноябрдан анаънавий таълимга қайтилиши бўйича хабар берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг