Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити Университетида 2020/2021 ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда

Амити Университетида 2020/2021 ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги Амити Университети – турли хил йўналишлардаги бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади.

Университет Тошкент шаҳрида 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, «Amity Education Group» дунёга машҳур ўқув гуруҳи таркибига киради. Шунингдек, унинг таркибига АҚШ, Буюк Британия, БАА, Нидерландия, Сингапур, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардаги кампуслардаги 6000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва 175000 дан ортиқ талабалар киради.

Amity Education Group – университетлари халқаро QS ва THE рейтингларига кўра дунёдаги энг яхши университетларининг 3% сафида туради. Шунингдек, АҚШ ҳамда Буюк Британияда минтақавий АККРЕДИТАЦИЯдан ўтган Осиёдаги ягона олий ўқув юртидир.

Университетда ахборот технологиялари, компютер муҳандислиги, иқтисодиёт, туризм менежменти ва бизнес бошқаруви соҳасидаги халқаро даражадаги мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг бошқа олий таълим муассасаларидан авзалликлари сифатида дунёдаги етакчи университетлар билан илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик, замонавий инфратузилма, университетнинг глобал битирувчилар тармоғига кириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш кабиларни киритиш мумкин. Шу билан бир қаторда 17 халқаро кампусдан бирида чет элда ўқиш ва стипендиялар ва юқори технологияли лабораторияларда тадқиқотлар ўтказиш имконияти мавжуд.

Тошкент шаҳридаги Амити Университетида сиз нафақат нуфузли маълумотга эга бўласиз, балки халқаро илмий ҳамжамиятнинг бир қисмига айланасиз.

Эслатиб ўтамиз, янги 2020/2021 йил учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланган ва бугунги кунга қадар 2 000 дан ортиқ аризалар топширилган.

Ҳужжатларни топшириш жараёни онлайн режимида амалга оширилади, тўлиқ маълумотни: http://amity.uz/Application.aspx ҳаволаси орқали олиш мумкин.

Ҳозирги қийин вазиятда «IELTS» имтиҳонини топшириш имконига эга бўлмаган абитуриентлар учун IELTS indicator (online test) ҳужжатини топшириш имконияти берилади ва фақат Foundation учун IELTS сертификати тақдим этиш МАЖБУРИЙ ЭМАС.

Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegram: t.me/amityuniversitytashkent
Facebook: fb.com/amityuniversityuz
Instagram: @amity_university_uz

+998712079006
+998712079007

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг