Президент мактабларига биринчи куннинг ўзида умумий 786 та ҳужжат топширилди
Кеча, 1-июн куни, Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш бошланди.
Шу куннинг ўзида, соат 18:00 га қадар Президент мактабларига жами 786 нафар номзод ҳужжат топширди. Улардан 394 нафари Хива шаҳридаги Президент мактаби учун бўлса, яна 187 нафар номзод Тошкентда, 106 нафар номзод Наманганда ва 99 нафари Нукус шаҳрида ўқиш истагини билдирган.
Ҳужжат топширган номзодларнинг 397 нафари ўғил бола ва 389 нафари қиз болалардан иборат.
Президент мактабига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони биринчи қабул куни юзасидан синфлар кесимида қуйидагича тақсимотни ташкил этди:
326 нафари 4-синф;
161 нафари 5-синф;
127 нафари 6-синф;
87 нафари 7-синф;
83 нафари 8-синф;
2 нафари 9-синф.
Шу билан бирга, 719 нафар нозмодларнинг ҳужжатлари қабул қилинган бўлса, 37 нафар номзодларнинг ҳужжатларидаги камчиликлари учун рўйхатга олинмади. Қолган ҳужжатлар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш Pm.xtv.uz сайти орқали ҳам амалга оширилади. Сайт орқали ҳар куни ва 24 соат давомида навбатсиз ҳужжатларни интернет орқали топшириш мумкин.
Президент мактабларига ҳужжатларни онлайн топшириш имкониятидан фойдаланинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter