Президент мактаблари: «мандат» чиқди
4 та ҳудудда иш бошлайдиган Президент мактабларининг якуний имтиҳон жавоблари эълон қилинди. Тест натижаларини компьютер орқали ушбу ҳаволага кириб текширишингиз мумкин.
Тест натижалари қандай текширилади?
- 1. Талабгор топширган ҳудуд танланади (Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон).
- 2. Сўнг синф танланади (5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).
- 3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctlr+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.
- 4. Имтиҳондан ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган.
- 5. Ўта олмаган номзодлар эса оқ ранг билан белгиланган.
- 5- ва 6-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 80% ҳамда инглиз тилидан умумий 50 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 20% ини ташкил этади.
Масалан, 5-синф номзоди танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлардан 21 тасига тўғри жавоб берган ва инглиз тилидан умумий 50 баллик саволлардан 39 тасига тўғри жавоб берган бўлсин. Бунда номзоднинг жами тўплаган бали қуйидагича ҳисобланади:
(21/40)*80 + (39/50)*20 = 57,6
Ушбу мисолда номзод муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 42 балл ва инглиз тилидан умумий 15,6 балл тўплаган, натижада номзоднинг жами тўплаган бали 57,6 га тенг бўлади.
7-, 8-, 9- ва 10-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 60% ва инглиз тилидан умумий 55 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 40% ини ташкил этади.
Энг асосийси, 5- ва 7-синфлар кесимида юқори балл тўплаган, лекин тестдан ўтолмаган ўқувчилар бошқа ихтисослашган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши режалаштирилган.
Президент мактабига қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари учун алоҳида учрашув ташкил этилиб, мактабга ҳужжатларни расмийлаштириш ва таълимга оид бошқа маълумотлар берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter