Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Педагогиканинг 6 йўналишида олий таълим муддати 3 йил бўлади

Педагогиканинг 6 йўналишида олий таълим муддати 3 йил бўлади

Педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати каналида маълум қилинди.

Унга кўра 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланган:

— Мусиқа таълими;
— Жисмоний маданият;
— Технологик таълим;
— Чақириққача ҳарбий таълим;
— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
— Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг