Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Педагогика университетида ижодий имтиҳонлар бошланди

Педагогика университетида ижодий имтиҳонлар бошланди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун касбий ижодий имтиҳонлар бошланди. Жорий йилнинг 28 июль санасидан бошлаб касбий (ижодий) имтиҳонлар Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси, Мусиқий таълим, Жисмоний маданият йўналишлари бўйича ўтказилмоқда.

Ижодий имтиҳонлар Чилонзор туманида жойлашган университетнинг бош биноси хамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида бўлиб ўтяпти.

Имтиҳонлар ўтказилишидан олдин абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатган телефон рақамига СМС хабарнома юборилиб, уларга имтиҳон ўтказиш санаси, жойи ва вақти маълум қилинган.

Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир имтиҳон ўтказиш жойи кузатув камералари билан жиҳозланди ва ота-оналар учун фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнини https://imtihon.edu.uz/Toshkent/25 ҳавола орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Касбий (ижодий) имтиҳон топшираётган абитуриентлар тиббиёт ниқоби ва қўлқопи, ичимлик суви билан таъминланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг