Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Низомий» ректори жаримага тортилди

«Низомий» ректори жаримага тортилди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори  А. Умаров маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб, суд тартибида жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. 

Бир мунча вақт аввал МИБ Чилонзор туман бўлими  суд қарори ижросини таъминламагани учун ректорга нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун  маъмурий судига тақдимнома киритгани ҳам айтилганди. Суд тақдимномани кўриб чиқиб, мансабдорни Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198-1-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, баъзавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баробари миқдорида жарима солинди.

Айтилишича, суд мажлисида ректор кўриниш бермаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг