Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида медал олди
Ўзбекистонлик ўқувчилар Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашиш учун жўнаб кетишгани ҳақида хабар берилганди.
10-18 июль кунлари дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Аввалроқ Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter