Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мактаблар 12 йиллик бўлаётгани бўйича хабарга изоҳ берилди

Ўзбекистонда мактаблар 12 йиллик бўлаётгани бўйича хабарга изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Тармоқда Ўзбекистонда мактаблар 12 йиллик бўлаётгани бўйича хабар тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу маълумотга изоҳ берди. 

«Ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимдан 12 йилликка узайтирилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим 11 йилни ташкил қилади», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг