Ўзбек Википедияси Марказий Осиёда етакчига айланди
Википедия — бутун дунёда инсонлар ўз билимларини ўзаро бепул алмашадиган платформадир. Бугунги кунда Википедия ҳам ўзбек тилидаги мақолалар билан бойиб, жаҳон викирейтингида тобора юқорилаб бормоқда.
14–20-апрел кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ёшлар оромгоҳи»да Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзбек тилининг жаҳон интернет тармоғидаги нуфузини оширишга қаратилган «WikiОромгоҳ» лойиҳаси ташкиллаштирилган.
Оромгоҳ давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилмоқда ҳамда уни Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар билан бойитиш ишлари амалга оширилмоқда.
«WikiОромгоҳ» бошлангандан буён ўзбекча Википедияда сезилари ўсиш юз берди.
Жумладан, оромгоҳ бошлангунга қадар Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 224 317 тани ташкил етган бўлса, дастлабки уч куннинг ўзида ўсишлар сони қарийб 10 минг мақолага етиб, 45-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда биринчиликка чиқди.
Бундан аввал ушбу ўринни қозоқча Википедия эгаллаб турганди. Aйни дамда Википедиядаги ўзбекча мақолалар сони 233 мингга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter