Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Википедия» Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилади

«Википедия» Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилади

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириши бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари сифатида ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг веб-ресурсларини фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес тузилмаларнинг интеллектуал ва ахборот эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.

«Йўл харитаси»да тегишли йўналишларда амалга ошириладиган турли чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, «Википедия» интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, унинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш, ижтимий тармоқларда «Виртуал дунёда Ўзбекистон музейлари» лойиҳасини ишлаб чиқиш, юртимизнинг глобал виртуал макондаги туристик салоҳиятини таъминлашга қаратилган «Visit Uzbekistan» («Uzbekistan – your dreams», «Ўзбекистон – орзуингиздаги мамлакат», «Wonderful Uzbekistan», «Ғаройиб Ўзбекистон») каби лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида фуқароларга масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифокорларнинг, айниқса, қишлоқ жойларида фаолият юритишини таъминлаш учун телетизимларни жорий этиш, онлайн-диагностика фаолиятини йўлга қўйиш сингари чора-тадбирлар амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг